Афғонистон террорчи гуруҳлари Тожикистон чегарасига қайта жойлашмоқда
World
−
19 October 2022 13501 1 minute
Афғонистондаги террорчилик гуруҳлари Тожикистон билан чегарадош шимолий ва шарқий вилоятларга фаол равишда қайта жойлашмоқда. Бу ҳақда бугун, 19 октябрь куни Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода Душанбеда Терроризмга қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик бўйича юқори даражадаги конференцияда сўзлаган нутқида маълум қилди.
“Ҳозирда Афғонистон ҳудудида, айниқса, унинг шимолий вилоятларида жиҳодий мадрасалар ташкил этилмоқда, террорчи гуруҳлар жанубий ва шарқий вилоятлардан шимолга фаол кўчиб ўтмоқда”, дейди Раҳимзода.
Унинг таъкидлашича, жаҳонда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик даражасига таъсир этувчи энг муҳим омил Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши ҳисобланади.
“Айни пайтда Афғонистон барча террорчилик ташкилотлари учун жозибадор марказ бўлиб хизмат қилмоқда”, дейди вазир.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда мамлакатда 20 дан ортиқ террорчилик ташкилотлари фаолият юритмоқда, улар орасида турли давлатлар, жумладан, минтақа давлатлари фуқаролари ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, ушбу конференция очилишида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон нутқ сўзлаб, жангариларнинг Яқин Шарқдан бошқа минтақаларга кўчирилиши Афғонистондаги террорчилик ташкилотларининг мавқеини мустаҳкамлаши ва Марказий Осиё минтақаси учун жиддий хавф ҳисобланишини айтган эди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28