8 март куни автобуслар аёллар учун текин бўлади – Ақтауда
World
−
06 March 2024 6426 1 minute
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида аёллар учун жамоат транспортида юриш бепул бўлади. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 4 март куни Ақтау шаҳар ҳокимлиги бу ҳақда қарор чиқарган.
Ақтау шаҳар йўловчи транспорти ва автомобиль йўллари бўлими вакилларининг сўзларига кўра, 1, 2, 3, 4, 4М, 5, 6, 7, 8, 9-йўналишлар бўйича қатнов аёллар учун бепул бўлади.
“Жамоат транспорти мунтазам иш жадвалига мувофиқ соат 06:40 дан 21:00 гача ишлайди”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 31 декабрь куни Тошкентда Янги йил байрами муносабати билан метро хизмати барча йўловчилар учун текин бўлганди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September