15 йил деганда “Сурхон” ғалаба қозонди

Sport

image

Ҳозиргина Термизда “Сурхон” ҳамда “Динамо” клублари ўртасидаги учрашув якунига етди. Унда узоқ йиллик танаффусдан кейин яна олий дивизионга қайтган термизликлар муҳим ғалабага эришди. Ўйиннинг 2-дақиқасида Шерзод Ҳакимов томонидан киритилган гол “Сурхон”га 15 йил кутилган ғалабани тақдим этди. Эслатиб ўтамиз, Ҳакимов 1-тур доирасида “Металлург” жамоаси дарвозасини ҳам ишғол қилганди. Шу тариқа асли фарғоналик бўлган ҳужумчи Суперлига тўпурарлари сафидан жой олди.

Ушбу ғалабадан кейин “Сурхон” жамоаси ўз очколари сонини 4тага етказган ҳолда чемпионат пешқадамлари “Қизилқум” ва “Металлург” жамоаларига етиб олди.


Author

Tags

Rate Count

50

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends