15 яшар бола “Жигули”да ЙПХ ходимларидан қочди (видео)

Crime

image

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида 15 яшар мактаб ўқувчиси ВАЗ-2107 автомашинасини катта тезликда бошқариб, ЙПХ ходимларининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмади. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

 

Қайд этилишича, Хоразм вилояти ЙҲХБнинг навбатчилик қисмига Урганч шаҳридаги маҳаллалардан бирининг ички йўлларида ВАЗ-2107 ҳайдовчиси катта тезликда, шовқин-сурон билан ҳаракатланаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига етиб борган ЙПХ ходимлари автомобилни тўхтатишга уринган. Бироқ ҳайдовчи инспекторларнинг кетма-кет тўхташ ишораларига бўйсунмай, ҳаракатини давом эттирган. Тезкор тадбирлар натижасида автомобиль тўхтатилган.

Аниқланишича, автомобилни 2011 йилда туғилган Урганч туманидаги 2-сон умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси бошқарган. Вояга етмаган фарзандига автомашина бошқаришини топширган боланинг отасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Автомобиль эса вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 сентябрь куни вилоят ҳудудида 1 824 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланган. Уларнинг 678 таси қўпол қоидабузарлик бўлган. Рейдлар давомида 13 та маст ҳолда автомобиль бошқариш, 79 та телефондан фойдаланиш, 304 та тегишли ҳужжатларсиз транспорт бошқариш ҳамда 9 та ЙПХ ходимларининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмаслик ҳолати қайд этилган. 346 та транспорт воситаси жарима майдонларига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида давлат рақам белгисиз ҳаракатланган, ойналари қорайтирилган Malibu-2 ҳайдовчиси ЙПХ ходимларининг тўхташ талабига бўйсунмай, автомобилни орқага буриб, қочишга урингани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends