1 сентябрдан барча давлат боғчаларига тўлов нархи қимматлашади

Local

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 сентябрдан барча давлат боғчаларига тўлов нархи қимматлашади. Бу базавий ҳисоблаш миқдорининг 412 минг сўмдан 440 минг сўмга ошиши билан боғлиқ. 

2026 йилнинг 23 июнь куни Президент имзолаган “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармон билан 1 сентябрдан базавий ҳисоблаш миқдори 412 минг сўмдан 440 минг сўмга ошмоқда. Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилганди.

Шунингдек, 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилиши белгиланганди. Бундан ташқари, давлат мактабгача таълим муассасаларининг тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорига боғлаб қўйилгани сабабли, боғчаларига тўлов нархи ҳам ўз навбатида қимматлашмоқда. 

Нархларнинг қимматлашиши қуйидагича:


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends