Қозоғистонликлар бугун янги Президентни сайлайди
World
−
09 June 2019 5943 1 minute
Хабарингиз бор, бугун, 9 июнь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари Президент сайлови бўлиб ўтмоқда.
Бундан аввал, 20 март куни мамлакат собиқ Президенти Нурсултон Назарбоев ўз хоҳишига кўра истеъфо бериб, ваколатларини Сенат раиси Қосим-Жомарт Тоқаевга топширган эди. Мамлакатни 30 йил бошқарган Назарбоевга Элбоши рутбаси берилганди.
Маълумот учун, Президентлик сайловларида Қосим-Жомарт Тоқаев, Жамбил Ахметбеков, Дания Еспаева, Толеутай Раҳимбеков, Амиржан Косанов, Садибек Тугел ва Амангелди Таспиховлар кураш олиб бормоқда.
Сайловда овоз бериш соат 6:00 дан бошланган ва соат 20:00 да якунига етади.
Қозоғистон марказий сайлов комиссиясига кўра, сайловларда 11 947 995 киши қатнашади. Айни пайтга келиб, сайловчиларнинг 35 фоизи овоз бериб улгуришган.
Шунингдек, сайловда мамлакатнинг амалдаги Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ва Бош вазир Асқар Мамин ҳам овоз берди.
Сайловда ғалаба қозонган номзод 5 йиллик муддатга сайланади. Президент этиб сайланиш учун номзод камида 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаши лозим.
Акбар Жиянов
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September