Қозоғистон Хитой билан йўловчи ташишнинг барча турларини тўхтатади

World

image

Бугун, 29 январдан эътиборан Қозоғистон ва Хитой ўртасида йўловчиларга хизмат кўрсатувчи автобус қатнови тўхтатилди. Бу ҳақда Қозоғистон Ҳукумати Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, ушбу чора 29 январдан бошлаб автобуслар орқали йўловчи ташишга, февралдан эса темирйўл орқали йўловчи ташиш, 3 февралдан авивқатновлар тўхтатилади. 

Бундан ташқари, Қозоғистон Хитой фуқароларига виза беришни ҳам тўхтатган. Ҳукумат, шунингдек, Халқаро теннис федерациясининг Федерация кубоги саралаш ўйинларини Донггуан шаҳридан Нур-Султонга ўтказиш таклифини рад этган. 

Эслатиб ўтамиз, Хитойда ушбу вирусдан касалланганлар сони 5974 нафарга етди, қурбонлар сони 132 нафар. Дунё бўйича ушбу вирусни юқтирганлар 6062 нафарга етди.

Шарипов Нуруллоҳ


Author

avatar

.

Rate Count

45

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends