Ҳусийлар Исроилдаги шаҳарга ҳужум қилди 

World

image

Ямандаги ҳусийлар Исроил жанубидаги Эйлат шаҳрига, Қизил денгиздаги АҚШ кемасига ва Адан кўрфазида Британия кемасига зарба берди. Бу ҳақда ҳаракатнинг ҳарбий матбуот котиби Яҳё Сария X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Унинг аниқлик киритишича, зарбалар кемага қарши ракеталар ва учувчисиз самолётлар томонидан берилган.

Исроил армияси эса Қизил денгиздан келаётган ҳаво "нишон"и Эйлат шаҳрига киришдан олдин ҳавода йўқ қилинганини хабар қилди. Армия нишоннинг ҳеч қандай таҳдид солмаслигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳусийлар Адан кўрфазида Американинг иккита кемасига ҳужум қилганини эълон қилганди. 

Мадина Отабоева


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends