Ҳусийлар АҚШнинг иккита кемасига ҳужум қилди

Олам

image

Ямандаги ҳусийлар Адан кўрфазида Американинг иккита кемасига ҳужум қилди. Бу ҳақда ҳаракатнинг ҳарбий вакили Яҳё Сария маълум қилди.

“Яман ҳарбий-денгиз кучлари Ғазо секторидаги Фаластин аҳолисининг зулми ва блокадаси, шунингдек, АҚШ ва Буюк Британиянинг мамлакатимизга қилган ҳужумларига жавобан Адан кўрфазидаги АҚШнинг иккита кемасига ҳужум қилди”, дейди у.

Сариянинг сўзларига кўра, Sea Champion ва Navis Fortuna кемалари ҳужумга учраган.

Шунингдек, ҳусийлар ҳужумлари оқибатида Британия кемаси чўкиб кетганини даъво қилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бирлашган Қироллик денгиз савдо операцияларини мувофиқлаштириш маркази Адан кўрфазида Британия кемасига ракета ҳужуми содир этилгани ҳақида хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Буюк Британия Яман Адан кўрфази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг