Ҳусановнинг “Кристал Пэлас”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Sport

image

Кеча, 28 август куни Англия Премьер-лигаси иккинчи туридан ўрин олган баҳсда “Манчестер Сити” меҳмонда “Кристал Пэлас” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Баҳсда ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов деярли тўлиқ ўйин ўтказди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Эрлинг Ҳоланд тезкор ҳужумни гол билан якунлади.
Иккинчи бўлимда “Манчестер Сити” устунлигини янада оширди. 54-дақиқада Райан Шерки рақиб дарвозасини ишғол этди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Жанлуижи Доннарумма тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Шундан сўнг, учрашувнинг 59-дақиқасида Шерки яна бир бор аниқ зарба йўллаб, дубль расмийлаштирди. Учрашувдаги сўнгги голни эса 84-дақиқада Ҳоланд киритди. Абдуқодир Ҳусанов учрашувнинг 89-дақиқасида захирага олинди.

Шу тариқа “Манчестер Сити” мавсумнинг дастлабки икки туридан сўнг максимал – 6 очкони қўлга киритди. “Кристал Пэлас” эса янги мавсумдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилди.

Мазкур баҳсда ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ўнг қанот ҳимоячиси позициясида ҳаракат қилди.

“Flashscore” портали мазкур баҳсда ўзбекистонлик ҳимоячининг ҳаракатлари 7,4 баллга лойиқ кўрди. Жамоадан энг яхши баллни эса Шерки олди портал франциялик футболчининг ҳаракатларини 9,2 баллга лойиқ кўрди.

Маълумот учун, навбатдаги турда “Манчестер Сити” ўз майдонида “Ковентри Сити”ни қабул қилади. Баҳс жорий йилнинг 5 сентябрь куни бўлиб ўтади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends