Ҳоким ёрдамчисидан пул олган Камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ушланди 

Crime

image

Фарғона вилоятида ҳоким ёрдамчисидан пул олган Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими собиқ бошлиғи фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Тошлоқ тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими собиқ бошлиғи М. Б. “Конизар” МФЙ ҳоким ёрдамчиси И. К. нинг тавсияси асосида ажратилган имтиёзли кредит маблағларининг мақсадли сарфланишини ўрганиш мақсадида ноқонуний равишда текшириш ташкиллаштириб, гўёки текширув натижаларига кўра аниқланган камчиликлар юзасидан чора кўрмаслигини ваъда қилгани аниқланган.

Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими собиқ бошлиғи бунинг эвазига И. К. дан 600 АҚШ долларини, бундан ташқари мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, турли баҳоналар билан 17 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги фош этилган ҳамда ушбу пуллар ҳисобидан 10 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда нафақага чиқариб беришни ваъда қилиб, эвазига пора олган Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси масъули қўлга олинганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends