Раньери Шомуродовнинг ҳолати бўйича маълумот берди
Спорт
−
24 Февраль
8596Италиянинг “Кальяри” клуби бош мураббийи Клаудио Раньери А Серия навбатдаги тури доирасида “Наполи”га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Журналистлар ундан жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг ҳозирги ҳолати ҳақида сўради.
“Шомуродов қайта тикланиш жараёнида. Ҳозирда у умумий гуруҳда эмас, якка тартибда машғулотларда қатнашяпти”, дейди Раньери.
Ҳужумчи катта эҳтимол билан 25 февраль куни ўтказиладиган “Кальяри”-“Наполи” баҳсида майдонга тушмайди.
28 ёшли Элдор Шомуродов ўтган йили декабрь ойида жароҳат олиб тахминан 1-1,5 ойга сафдан чиққанди. Жароҳати боис футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоасига Қатар мезбонлик қилган Осиё кубогида ёрдам бера олмади.
Маълумот учун, Элдор Шомуродовнинг “Кальяри” билан шартномаси шу йил ёзига қадар мўлжалланган. У жорий мавсум А Серияда умумий 11 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Шартномаси якунлангач ҳужумчи яна Римнинг “Рома” клубига қайтади.
LiveБарчаси