“Кальяри” Шомуродовни тўлиқ сотиб олмоқчи

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва трансфер ҳуқуқлари  Римнинг “Рома” клубига тегишли бўлган Элдор Шомуродов фаолиятини ҳозир тўп тепаётган “Кальяри”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Италия ОАВ хабар берди.

Манбага кўра, ўзбекистонлик форварднинг ёрқин ўйини фонида Сардиния жамоаси устози Клаудио Раньери Шомуродовни асосий таркибнинг ажралмас футболчиси сифатида кўрмоқда.

“Кальяри” Шомуродовнинг самарадорлигига тобора кўпроқ ишонч ҳосил қиляпти. Клуб “Рома” билан амалдаги ижара шартномасида сотиб олиш вариантини фаоллаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда. “Кальяри” ижарада тўп тепаётган Шомуродовнинг шартномасидаги 10 миллион евролик сотиб олиш бандини  фаоллаштириши мумкин.

Маълумот учун, 28 ёшли Шомуродов жорий мавсум Италия А Сериясида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер қиймати 5 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов Кальяри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made