Элдор Шомуродов Олимпиадада иштирок этадими? 

Спорт

image

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва Италиянинг Каляри клуби аъзоси Элдор Шомуродов ёзда Франция пойтахти Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинларида қатнашиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

“Олимпиада бошланишига яқин қолганда таркибга қайси ёши катта футболчиларни жалб қилишимиз маълум бўлади. Ҳар бир мураббий жамоаси сафида Элдор Шомуродовдек футболчи бўлишини хоҳлайди. Буёғини бевосита раҳбарият ва футболчиларнинг ўзи билан маслаҳатлашиб ҳал қиламиз”, дейди Кападзе.

Маълумот учун, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Олимпия ўйинларидаги юришини 24 июль куни Испанияга қарши ўйин билан бошлайди. Кападзе шогирдлари гуруҳ босқичидаги ўйинларини Париж ва Бордо шаҳарларида ўтказади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон U-23 терма жамоасига Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритгани учун 30 минг АҚШ долларидан пул мукофоти берилиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов Олимпиада Темур Кападзе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made