Оммага кўринган Бердимуҳамедов, вафот этган Президент, ҳисобни тенглаштирган Украина ва бошқа хабарлар

Жамият

Якунига етаётган 25 июлнинг энг муҳим воқеаларининг қисқача тафсилоти.

ТИВ Кореяда ҳибсланган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди

Корея Республикасида кўп миқдорда велосипед ўғирлашда айбланган икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қўлга олинган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги Элчихонасининг консуллик бўлими ўзбекистонликларнинг велосипедлар ўғирлагани ва Чонжу шаҳри полицияси томонидан қўлга олингани тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлади.

“Бочка” олдида нега тирбандликлар юзага келяпти?

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида йўлда тирбандликлар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълум бўлишича, туман ҳудудидан ўтган 4Р12 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 74 кмда жойлашган Хўжакент қишлоғи умумий овқатланиш шахобчалари (Бочка) олдида эски кўприкни замонавий йўл инфратузилмасига айлантириш, кенгайтириш, таъмирлаш ҳамда қўшимча айланма йўллар қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда айрим ходимларнинг иш ҳақи ошади

2019 йилнинг 1 август кунидан Ўзбекистонда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги айрим ходимларининг иш ҳақи ошади. Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра вазирлик бошқарув ходимлари лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентларини бир ярим баравар миқдорида қўлланади.

Куч ишлатар тизимлар “махсус операция” ўтказди (видео)

Жорий йилнинг 23-24 июль кунлари илк маротаба Марказий ҳарбий округига қарашли Навоий гарнизонида Қуролли Кучлар куч тузилмалари билан ҳамкорликда тунги машғулотлар ўтказилди. Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов раҳбарлигида ўтказилган тунги амалий машғулотларда Навоий шаҳри хавфсизлиги учун масъул вазирликларнинг махсус ва тезкор бўлинмалар жалб этилди.

Каспий денгизига Миг-29 ҳарбий самолёти қулади

Озарбайжон Қуролли Кучларига тегишли МиГ-29 самолёти Каспий денгизига қулади.  Бахтсиз ҳодиса кеча, 24 июль куни маҳаллий вақт билан соат 22:00 да юз берди. Озарбайжон Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли самолёт Каспий денгизи устида машқ қилаётган бўлган ва кутилмаганда радарда кўринмай қолган. Самолётнинг ҳалокатга учраб, денгизга қулаши версияси дастлабки тахмин сифатида кўриляпти.

Шаҳар ҳокими вазир ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг кеча, 24 июлдаги қарори билан Ўктамжон Деҳқонбоевич Каримов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бу лавозимда “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Умид Салимовнинг ўрнини эгаллади.

Мирзиёевнинг маслаҳатчиларидан бири ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Айюбович Ғуломов бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Равшан Ғуломов Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

4 нафар ўзбекистонликни қул қилган она-бола қўлга олинди

Россиянинг Москва вилоятида яшовчи тожикистонлик она ва бола тўрт нафар ўзбекистонликни қул қилиб олгани аниқланди. Она-бола ўзбекистон фуқароларини ўз даласида ишлашга мажбурлаган. Воқеа Серпухов туманида содир бўлган. 29 ёшли йигит Ўзбекистондан 4 нафар эркакни олиб келган. У 15 кунлик меҳнат учун 250 доллардан пул тўлашни ваъда қилган. Бироқ ваъдасини бажармаган. Бу ҳам етмаганига уларнинг паспортларини ҳам олиб қўйишган.

Тунис Президенти вафот этди

Бугун, 25 июль куни Тунис Президенти Ал-Бажи Гаид ас-Себси мамлакат пойтахтидаги ҳарбий госпиталда вафот этди. Бу ҳақда Президент маъмурияти баёнотида маълум қилинди.

Сиёсатчи 92 ёшда бўлган.

Масжидлар эшиги тагида нега Ички ишлар ходимлари туради?

Ўзбекистонда фаолият юритаётган 2 мингдан ортиқ жоме масжидлариги кираверишда Ички ишлар органи ходимларига кўзимиз тушади. Бу эса ижтимоий тармоқларда, халқаро оммавий ахборот воситаларида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлади. Мазкур ҳолатни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси – муфтий Усмонхон Алимов ўзи билан ўтказилган суҳбатда изоҳлади. 

Ҳисоб 1-1: Украина рус танкерини қўлга олди

Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) NEYMA рус танкерини қўлга олди. Қайд этилишича, танкер Керч бўғозида украин кемалари блоклаб қўйилгани учун қўлга олинган.

Бердимуҳамедов тириклигини кўрсатди, аммо сочлари...

Бундан бир неча кун аввал, Туркманистон Республикасининг амалдаги Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 5 июлдан буён омма қаршисида кўриниш бермаётган давлат раҳбари кеча, 24 июль куни маҳаллий “Altyn Asyr” телеканалида кўрсатилган. Эътиборли жиҳати шундаки, Гурбангули Бердимуҳамедовнинг аввалги тим қора сочлари энди йўқ. Унинг сочларига яхшигина оқ тушган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг