Шаҳар ҳокими вазир ўринбосари бўлди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг кеча, 24 июлдаги қарори билан Ўктамжон Деҳқонбоевич Каримов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

У бу лавозимда “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Умид Салимовнинг ўрнини эгаллади.

Бунгача Ўктамжон Каримов Олмалиқ шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритаётганди. У бу лавозимга 2018 йил август ойида тайинланганди.


Rate Count

121

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic