ТИВ Кореяда ҳибсланган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди
Жамият
−
25 Июль 2019
5653Аввалроқ, Корея Республикасида кўп миқдорда велосипед ўғирлашда айбланган икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қўлга олинган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги Элчихонасининг консуллик бўлими ўзбекистонликларнинг велосипедлар ўғирлагани ва Чонжу шаҳри полицияси томонидан қўлга олингани тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб бориляпти. Элчихона ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.
Маълумот учун, икки ўзбекистонлик ва бир қирғизистонлик шахс 34 та велосипедни ўғирлаган. Улар велосипедларни ўз мамлакатларига жўнатиш ниятида бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь