Мирзиёев айтган “хавф”, автобусдаги жанжал, сапёрларни оёққа турғазган қути ва бошқа хабарлар
Жамият
−
15 Август 2019
6959Якунланаётган 15 август санасининг энг муҳим хабарлари билан танишинг.
Мирзиёев “энг катта” хавфни айтди (видео)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш ҳамда 9 ой ва йил якуни бўйича белгиланган прогноз параметрларига эришишни таъминлайдиган устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилгани, унда давлат раҳбари нархларнинг кескин ошиб кетишининг олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратгани ҳақида хабар берган эдик.
Президент йил якунига 4,5 ой муҳлат қолганини эслатиб, энг катта хавф ҳақида гапириб ўтди.
Агар Хитой қўшилмаса, Россия экспортни тақиқлайди
“Россия, агар Пекин Россия ҳудудида ноқонуний дарахт кесиш муаммосини ҳал қилишга қўшилмаса, Хитойга ўтин экспортини бутунлай тақиқлаши мумкин”, деди табиий ресурслар вазири Дмитрий Кобилкин.
“Бу қасос олишнинг қўқонча усули” – Атамбоевнинг ўғли
Қирғизистоннинг ҳибсга олинган собиқ Президенти Алмазбек Атамбоевнинг кичик ўғли ўтган ҳафта отасининг тарафдорлари ва махсус топшириқлар бўлинмаси ўртасидаги тўқнашувни режалаштирилган ташвиқот деб, баҳолаяпти.
“Мен бу махсус режалаштирилган ташвиқот эканига ишонаман”, деди Қодир Атамбоев.
Ўзбекистонда қуриладиган АЭСнинг ишлатиб бўлинган ёқилғиси қаерга юборилиши маълум бўлди
Ўзбекистонда қуриладиган АЭСда ишлатиб бўлинган ёқилғи қайта ишлаш учун Россияга юборилади. Радиоактив чиқиндилар республикада сақланади. Қайта ишлаш жараёнида қимматли ядровий материал чиқарилади, қолгани эса буғлаш ва пресслаш орқали қаттиқ агрегат ҳолатга келтирилади ва Ўзбекистонга қайтарилади.
Тошкентда автобус ҳайдовчилари кунлик “план”дан озод қилинади
Тошкент шаҳрида жамоат автобусларида ҳайдовчиларга кунлик тўлов бўйича белгиланган режани тўлашдан озод қилиниши кутиляпти.
“2030 йилгача транспортни ривожлантириш концепцияси кўплаб масалаларни қамраб олган. Жумладан, йўл ҳақи учун электрон тўлов тизимини жорий қилиш мўлжалланган, бу билан ҳайдовчилар кунлик тўлов бўйича белгиланган режани топширишдан озод қилинадилар”, дейди Равшан Ёқубжонов.
Бозорларда гўшт қанчадан сотиляпти?
Ижтимоий тармоқларда гўшт 106 000 сўмдан сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга Тошкентдаги супермаркетлардан бирида олинган сурат сабаб бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳамда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бозорлардаги истеъмол товарлари нархини ўрганиб чиқди. Қайд этилишича, ўрганишлар ҳар ҳафта олиб борилиб, нархлар ўзгариши таҳлил этиб бормоқда.
Тошкентдаги жанжал юзасидан жиноят иши очилди
Аввалроқ, Тошкентда тез ёрдам хизмати шифокори ва ҳайдовичиси эркакни калтаклагани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур видео бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий маълумот бериб, тез ёрдам машинаси вазирлик тизимига кирмаслигини билдирди. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа кеча, 13 август куни Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўлида юз берган. Ҳодиса Чилонзор тумани 4-сонли ИИБ томонидан кўриб чиқиляпти.
Порошенко кетишни мўлжаллаяпти
Украинанинг собиқ Президенти Петро Порошенко ўз активларини сотишни якунламоқда. Мамлакатдаги жиддий активлардан фақат “Рошен” қандолат корпорацияси бор. Бу ҳақда Олий Рада собиқ депутати Олег Царев интервьюсида айтиб ўтди
Марказий осиёлик икки зиёратчи Маккада вафот этди
Саудия Арабистонида Ҳаж зиёратини амалга ошириш вақтида икки нафар Тожикистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда “Авесто” нашри Диншунослик, халқ анъаналари, маросимлари ва удумларини тартибга солиш қўмитаси вакили Афшин Муқимга таяниб хабар берди.
Долларнинг расмий курси 9100 сўмга яқинлашди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 16 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9061,00 сўмга тенг бўлиб, ҳафта бошидагига нисбатан 179,00 сўмга қимматлашган.
1 евро курси эса 163,84 сўмга қимматлаб, 10092,14 сўмни ташкил этган.
Рубль курсининг қиймати ҳам 2,09 сўмга қимматлашиб, 1 рубль 138,47 сўмга тенг бўлиб турибди.
Олмалиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Бугун, 15 август куни Усмон Исмоилович Раҳимов Олмалиқ шаҳрининг янги ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида қарор қабул қилинди.
Усмон Раҳимов Олмалиқ шаҳрига ҳоким этиб тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритган.
Тошкентда аёл автобус ойнасини синдирди (видео)
Тошкент шаҳрида жамоат автобусида йўловчи аёл жанжал кўтариб, ҳайдовчидан автобусни кетаётган жойида тўхтатишни талаб қилди.
Ҳодиса кеча, 14 август куни 5-автобус саройи тасарруфидаги 99-йўналишда ҳаракатланувчи автобусда юз берди. Йўловчи аёл белгиланмаган жойда, яъни Қўйлиқ бозори яқинидаги Чирчиқ дарёсидан ўтган кўприк устида автобусни тўхтатишни талаб қилди. Ҳайдовчи унга бу ерда тўхташ мумкин эмаслиги, ҳаёти учун хавфлилигини ҳар қанча тушунтирмасин у қайсарлик билан ўз сўзида туриб олди.
Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг йиғилишини ўтказди
Бугун, 15 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг Ўзбекистон ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг асосий натижалари ва истиқболдаги устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Тошкентда нималар бўляпти?
QALAMPIR.UZ мухбирининг маълум қилишича, Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги “Grand Mir” меҳмонхонаси олдида Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва Миллий гвардия ходимлари иш олиб боряпти.
Ички ишлар ходимларининг айтишича, номаълум шахс дўконнинг олдига қоғоз қути ташлаб кетган. Уни ичида нима борлиги ҳозирча маълум эмас. Меҳмонхона қаршисидаги айлана йўл олдига сапёрлар ҳам келтирилган. Воқеа жойига тез ёрдам машиналари ҳам етиб келган.
LiveБарчаси