Агар Хитой қўшилмаса, Россия экспортни тақиқлайди
Олам
−
15 Август 2019
5776“Россия, агар Пекин Россия ҳудудида ноқонуний дарахт кесиш муаммосини ҳал қилишга қўшилмаса, Хитойга ўтин экспортини бутунлай тақиқлаши мумкин”, деди табиий ресурслар вазири Дмитрий Кобилкин. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда .
Вазир хитойлик ҳамкасблар билан жиддий иш олиб борилаётганини таъкидлади ва шахсан ўзларининг ҳуқуқ-тартибот идораларидан "қора кесувчилар" муаммосини ҳал қилишда иштирок этишларини сўради.
"Aгар Хитой ушбу муаммони ҳал қилишга қўшилмаса, унда биз экспорт қилишни бутунлай тақиқлашдан бошқа чорамиз қолмаслигини аниқ тушуниши керак. Хитой томонидан аниқ қадамлар кўрилса, биз бу муаммони енгамиз", деди Кобылкин. Унинг таъкидлашича, Россия билан биргаликда чегара ҳудудида наслчилик ва уруғчилик мажмуалари барпо этиш ва кўчат материаллари етиштиришни таклиф қилмоқда. Шунингдек, у Россияда табиий ёнғинларнинг кўлами ва сонини камайтириш учун Табиий ресурслар вазирлиги қандай чоралар кўраётганини айтиб ўтди.
"Биз Бош вазир билан муҳокама қиладиган катта дастурни тайёрламоқдамиз. Ишончим комилки, об-ҳаво станциялари сонини кўпайтиришимиз керак. Биз максимал прогнозлаш ва огоҳлантиришни амалга оширишимиз, кичик самолётлардан фойдаланишимиз ва масофадан туриб кузатишни йщлга қўйишимиз керак", - дея қўшимча қилди Кобылкин.
LiveБарчаси