Тошкентда аёл автобус ойнасини синдирди (видео)
Жамият
−
15 Август 2019
11102Тошкент шаҳрида жамоат автобусида йўловчи аёл жанжал кўтариб, ҳайдовчидан автобусни кетаётган жойида тўхтатишни талаб қилди.
Ҳодиса кеча, 14 август куни 5-автобус саройи тасарруфидаги 99-йўналишда ҳаракатланувчи автобусда юз берди. Йўловчи аёл белгиланмаган жойда, яъни Қўйлиқ бозори яқинидаги Чирчиқ дарёсидан ўтган кўприк устида автобусни тўхтатишни талаб қилди. Ҳайдовчи унга бу ерда тўхташ мумкин эмаслиги, ҳаёти учун хавфлилигини ҳар қанча тушунтирмасин у қайсарлик билан ўз сўзида туриб олди.
Қўлида чақалоғи борлигига қарамай аёл автобусда шовқин-сурон кўтарди. У ҳам етмагандек, баланд овоз билан ҳайдовчига босим ўтказиб, автобуснинг эшик ойнасини бир неча марта тепиб синдирди. Автобусга зарар етказиш билан бирга аёлнинг ўзи ҳам ойна синиқларидан шикастланди.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг маълум қилишича, ушбу ҳолатни батафсил ўрганиш ҳамда чора кўриш мақсадида тегишли органларга хабар берилди. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь