Порошенко кетишни мўлжаллаяпти

Олам

image

Украинанинг собиқ Президенти Петро Порошенко ўз активларини сотишни якунламоқда. Мамлакатдаги жиддий активлардан фақат “Рошен” қандолат корпорацияси бор. Бу ҳақда Олий Рада собиқ депутати Олег Царев интервьюсида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда “Ukraina.ru” 

Ҳозирда Давлат тергов бюроси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари собиқ давлат раҳбарига қарши турли айбловлар билан кўплаб жиноий иш қўзғаган. 

Таъкидланишича, Порошенко қўлидан келган барча нарсани пулга ёки хорижий компанияларнинг юқори ликвидли акцияларига ўтказди. У фақат 8 миллиард доллар миқдоридаги хорижий компанияларнинг акцияларига эга ва исталган вақтда ушбу акцияларни сотиб, пул олиши мумкин.

Царев Порошенко ҳар қандай вақтда чет элга боришга тайёрлигини қўшимча қилди. Сиёсатчи яқинда Лондондан квартира сотиб олди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Украина порошенко

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг