... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов “Яндекс”да энг кўп қидирилган эркаклар рўйхатидан ўрин олди


10:49, 09.12.2016 Олам
 3 834

“Яндекс” қидирув тизими 2016 йил якунлари ҳисоботини омма эътиборига ҳавола этди.

Кеча, 8 декабрь куни Россиянинг “Яндекс” қидирув тизими йил якунлари ҳисоботини омма эътиборига ҳавола этди. Ушбу ҳисоботда 2016 йилда интернет фойдаланувчилари томонидан энг кўп изланган сўровлар сарҳисоби келтирилган.
 
“Яндекс” ҳисоботига кўра, энг кўп қидирилган эркаклар рўйхатидан АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп, актёр Леонардо Ди Каприо ва хонанда Валерий Ободзинский жой олган.
 
Энг кўп қидирилган шахслар ўнлиги рўйхатидан эса Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов, журналист Павел Шеремет ва мусиқачи Дэвид Боуи ўрин эгаллади.
 
Айтиш лозимки, “Яндекс” йил мавзуси, аёллар, премьера каби мавзулардаги ҳисоботни ҳам келтириб ўтган.
 
Шундай қилиб, 2016 йилнинг энг машҳур мавзулари рейтингидаги биринчи ўринга Россия Федерацияси Давлат думасига сайловлар, АҚШ президенти сайловлари, учинчи поғонада эса Россиядаги чўчқа гриппи, допинг бўйича жанжаллар, Зика вируси бўйича сўровлар ўрин олган.
 
Аёллар ичида “Яндекс” қидирув тизимидан энг кўп қидирилган инсонлар сирасига Ксения Собчак ҳамда Ольга Бузовалар киритилган.
 
Маълумот учун, Ксения Собчак яқинда ўғил фарзандли бўлди, Ольга Бузова эса турмуш ўртоғи, футболчи Дмитрий Тарасов билан ажрашмоқда.
 
Аёллар рейтингдаги кейинги поғоналардан россиялик манекенчи аёл Регина Збарская, АҚШ президентлигига собиқ номзод Ҳиллари Клинтон ва АҚШнинг бўлажак биринчи хоними Мелания Трамп, 2016 йил вафот этган россиялик актриса Наталья Крачковская ҳам жой олган.
 
Йил премьераси рейтингидаги биринчи поғонада iPhone 7 янги моделларининг омма эътиборига ҳавола этилиши қайд этилган. Шунингдек, айни рейтингдан Samsung Galxy Note 7, 2016 йилнинг 12 сентябрида биринчи рейсни амалга оширган Россиянинг Жуковский аэропорти, футболдаги яшил карточка кабилар ҳам ўрин олган.
 
Спорт соҳасидаги воқеалар рейтингида Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинлари мавзуси етакчилик қилди. Ундан кейинги ўринда футбол чемпионати ва Евро-2016 хоккей бўйича жаҳон Чемпионати турибди.
 
Энг кўп изланган фильмлар рейтингида “Ҳудкушлар гуруҳи”, “Дэдпул”, “Экипаж”, “Ҳайвонларнинг яширин ҳаёти” кабилар мавжуд. 
Умида Якубова

Теглар:Яндекс Ислом Каримов Йил якунлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!