...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энергетик ичимликларни вояга етмаганларга сотганларга жарима миқдори белгиланди


12:20, 10.01.2019 Жамият
 2 260

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилди:
 
164-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилди:
 
“Энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш, –
 
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;
 
олтинчи қисми еттинчи қисм деб ҳисобланадиган бўлди;
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Конун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар