Зўравон эр хотинини бир ярим йил ҳожатхонага қамаб қўйди
Олам
−
16 Октябрь 2020
64092Жорий йилнинг 13 октябрь куни Ҳиндистоннинг Панипат шаҳрида яшовчи 35 ёшли аёл уй қамоғидан қутқарилди. Аёлнинг эри уни бир ярим йил олдин ҳожатхонага қамаб қўйган. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар бермоқда.
Ҳодиса маҳаллий аҳолининг аёлни ҳимоя қилиш мақсадида туман полициясига мурожаатидан сўнг маълум бўлган. Воқеа жойига келган полиция уч фарзанднинг онаси бўлган аёлни 0,8 квадрат метр майдонга эга ҳожатхонада ерда ётганининг гувоҳи бўлган.
Хабарларга кўра, унга охирги 18 ой ичида овқат ва сув берилмаган. Аёл шу қадар заифлигидан қутқарилганидан сўнг ўзи юролмаган.
Жабрланувчининг эри аёлни руҳий касал бўлганини, аммо буни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим эта олмаслигини айтган.
Полиция ходимлари зўравон эрни ҳибсга олишган. Жабрланувчи эса аввал шифохонага юборилган, сўнг қариндошининг қарамоғига ўтказилган.