Зубайра UFC билан янги шартнома имзолади

Спорт

image

UFC енгил вазн тоифаси собиқ чемпиони ва “Eagle FC” ташкилоти раҳбари Ҳабиб Нурмуҳамедов Instagram саҳифасида ярим енгил вазн тоифаси жангчиси Зубайра Тухугов UFC билан янги шартнома имзолаганини маълум қилди.

Зубайра Тухугов 2010 йилдан буён профессионал жангларда иштирок этиб келади. “Жангчи” UFC, Cage Warriors, ProFC ва Fight Night Global турнирлари орқали танилган.

Ҳабибнинг ўзи эса жорий йилнинг 29 январь куни Маямида (АҚШ) “Eagle FC” лигаси турнирини ўтказади. Асосий жанг Тайрон Спонг (Суринам) ва Сергей Харитонов (Россия) ўртасида бўлиши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Зубайра Тухугов (19-5) сўнгги марта 2021 йил октябрь куни ўтказилган UFC 267 турнирида бразилиялик Рикардо Рамос (15-3) устидан ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Ҳабиб Зубайра

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг