Зойир Мирзаевга ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент вилояти ҳокими қарори билан Хуршид Абдуваҳобович Қорабоев вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Маълумот учун, Хуршид Қорабоев 1987 йил Паркент туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Қишлоқ хўжалиги вазирлигида масъул раҳбарлик лавозимларида ишлаган. У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорликка кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу лавозимда ишлаб келаётган Ботир Алимбеков Тошкент вилояти қишлоқ хўжалигидаги имкониятлардан фойдалана олмагани, тайёр қилиб берилган тизимни ишлата олмагани учун лавозимидан бўшатилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Зойир Мирзаев Хуршид Қорабоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг