Зойир Мирзаев ходимларини рағбатлантириш учун бюджетдан қарийб 3 млрд сўм ажратди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ходимларини рағбатлантириш учун вилоят бюджетидан 3 млрд сўмга яқин пул ажратгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳокимнинг матбуот котиби Беҳзод Қобулов вазиятга изоҳ берди.

Қобуловга кўра, мазкур маблағлар ҳокимликнинг 144 нафар аппарат ва хизмат кўрсатувчи ходимларига, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти ҳамда “Янги иш ўринларини ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаси” ходимларига жорий йилнинг 2-ярим йиллик иш ҳақларига тенг мувофиқликда ажратилган. 

“Ходимларни рағбатлантириш мезонлари мавжуд бўлиб, ҳар ойда ходимларнинг фаолият самарадорлиги7 та йўналишда баҳоланади, бунда ижро ва меҳнат интизоми инобатга олинади.  Ажратилган маблағлар давлат раҳбарининг тегишли топшириқларига асосланиб, республикамизда давлат бошқарув органи ходимларининг иш ҳақлари мувофиқлаштирилгунига қадар тўланиши назарда тутилган”, дейди ҳокимнинг матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, бу йил баҳорда Зойир Мирзаев Наврўз байрами сайилларини ташкил этиш учун 620 миллион сўм пул сарфлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Зойир Мирзаев бюджет Ҳоким

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг