Зойир Мирзаев ҳам қатордан қолмади. У спортчиларга 70 млн сўмгача “пул сочди”

Спорт

image

Бугун, 4 ноябрь куни Тошкент вилояти ҳокими Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ҳамда Пара Осиё ўйинлари, шу билан биргаликда бошқа халқаро мусобақалар ғолиби ва совриндорларини пул мукофотлари билан тақдирлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Тақдирлаш маросимида  Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев ҳам иштирок этган. 

Манбага кўра, турли спорт турнирларида ғолиб ва совриндор бўлган 24 нафар спортчига вилоят ҳокими томонидан ташаккурнома ҳамда 15 миллиондан 70 миллион сўмгача бўлган пул мукофотлари берган. 

QALAMPIR.UZ Тошкент вилояти ҳокимияти билан боғланиб, ушбу пуллар бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилганини аниқлади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилояти ҳокими Осиё ўйинлари совриндорларига пул мукофотларини топширганди. Ундан аввал эса Сурхондарё ҳокими Улуғбек Қосимов “қитъа Олимпиадаси” совриндорларини уй ва қимматбаҳо совғалар билан сийлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Зойир Мирзаев Осиё ўйинлари Навоий вилояти Алишер Саъдуллаев Улуғбек Қосимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг