Зоминда айиқлар тоғдан пастга тушяптими? (видео)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Зомин туманидаги тоғли ҳудудда йиртқич айиқ юргани ва уларнинг тоғдан пастга тушаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан вилоят Экология бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Зомин миллий табиат боғи назоратчилари ҳудудни тунда назорат қилиш чоғида йўл бўйида айиқ юрганига гувоҳ бўлган ва бу ҳолат мобил тасвирга олинган.

Жорий йилнинг 14 май куни миллий боғ матбуот хизмати томонидан бу тасвир Telegram'даги расмий каналга жойланган ва тармоқ фойдаланувчилари томонидан нотўғри талқин этилиб, тарқатилган.

Маълумот учун, видеода Тянь-Шань қўнғир айиғи акс этган бўлиб, у республика фаунаси ноёб турларидан бири. Мутахассислар уни табиатан камёб, яъни мозаик тарқалган кенжа тур ўлароқ ҳисоблайди. Тянь-Шань қўнғир айиғи Қизил рўйхат ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги баъзи қишлоқларда тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳаво совиб кетгани сабабли тоғдан бўрилар тушиб келганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах айиқ Зомин Тянь-Шань қўнғир айиғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг