Златан Ибрагимович Жаҳон чемпионатида ишлайди
Спорт
−
18 Март 1260 1 дақиқа
“Fox Sports” телеканали швециялик машҳур футболчи Златан Ибрагимович билан 2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионатини ёритиш учун таҳлилчиси сифатида шартнома имзолади. Бу ҳақда “Fox Sports” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, “Fox Sports” Ибрагимович билан музокараларни ўтган йил кузида бошлаган. 2023 йилда “Милан” ва “Лос-Анжелес Гэлакси” клубларидаги фаолиятидан сўнг футболчилик фаолиятини якунлаган 44 ёшли ҳужумчи жорий йилнинг 11 июнь куни старт оладиган Жаҳон чемпионати давомида студияда дебют қилади. У турнир давомида мунтазам равишда эфирга чиқиб, Ребекка Лоу ва бошқа мутахассислар билан бирга таҳлил ва шарҳлар беради.
Майдондаги ёрқин фаолияти ва ўзига хос фикрлари билан танилган Ибрагимович телеканалнинг юлдузли таркибига қўшилади. У ерда Терри Анри ва Алекси Лалас каби таниқли футбол арбоблари ҳам фаолият юритади.
Маълумот учун, Златан Ибрагимович 2002 ва 2006 йилги Жаҳон чемпионатларида иштирок этган. Швециялик ҳужумчи ушбу мусобақаларда жами 5 та ўйинда майдонга тушган ва битта ҳам гол урмаган.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март