Зиёратгоҳларга зарар етказган шахслар қамалди
Crime
−
24 February 2023 8228 1 minute
Тошкент вилоятида маданий мерос объектларига 570 миллион сўмлик зарар етказган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Нурафшон шаҳрида масъулияти чекланган жамият раҳбари А.У. мансабдор шахслар билан келган ҳолда, қалбаки ҳужжатлар асосида “Улкан Тўйтепа” археология ёдгорлигининг 30 сотих майдонини ўз номига расмийлаштириб олган. У маданий мерос объектига 306 миллион 720 минг сўм миқдорида зарар етказган.
Суд қарорига кўра, МЧЖ раҳбари А.У. 1 йил-у 7 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.
2018 йилда Қибрай туманидаги “Қиличли ота” зиёратгоҳида қайта таъмирлаш ишлари учун қурилиш соҳасида фаолият юритувчи МЧЖга 355 млн 473 минг сўм миқдорида маблағ ажратилган. Бироқ МЧЖ раҳбари Н.Ҳ. ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар киритиб, иш ҳажмини қўшиб ёзиш орқали 263 млн 286 минг сўм маблағни талон-торож қилган.
Суд ҳукмига кўра, Н.Ҳ.га 5 йил-у 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November