Зироат Мирзиёева Фарғонадаги “Меҳрли мактаб” ўқувчиларининг ҳолидан хабар олди (фото)
Жамият
−
19 Апрель
7460Зироат Мирзиёева Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказидаги "Меҳрли мактаб" госпиталь турдаги мактаб филиалининг ўқувчилари ва педагоглари билан учрашди. Бу ҳақда “Zamin” халқаро жамоат фонди хабар берди.
Қайд этилишича, “Zamin” фонди Васийлик кенгаши раиси узоқ муддат даволанаётган болалар таълим олишга қизиқишини йўқотмаганини, ўқитувчилар уларни меҳр ва эътибор билан қўллаб-қувватлаётганини кўргач, педагогларга самимий миннатдорлик билдирган ва ёшларни ўз қобилиятлари ва истеъдодини ривожлантиришга руҳлантирган.
Шунингдек, Мирзиёеванинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Қувасойдаги 90-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернат ва Фарғонадаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари ҳолидан хабар олгани маълум қилинган.
"Зироат Мирзиёева болаларнинг IТ оромгоҳидаги ютуқларидан ҳайратланди, робототехника ва мехатроника бўйича янги дарсликлар билан танишиб, ўқувчилар ахборот технологиялари соҳасида муваффақиятга эришишларида IT таълимининг аҳамиятини ва бу соҳада зарур кўникмаларни эгаллаш муҳимлигини таъкидлади", дейилади хабарда.
LiveБарчаси