“Зирапча”даги Хумора иши: ЁИ нега Хумора Иминжонованинг судига борилмаганини очиқлади

Жамият

image

QALAMPIR.UZ’да “Зирапча” реалити-шоуси иштирокчиларидан бири Хумора Иминжонова мурожаат қилиб, судлангани, аммо судда кафил ўлароқ қатнашишни ваъда қилган Ёшлар иттифоқи вакили иштирок этмагани, шу боис ташкилотдан норозилиги ҳақида гапирган эди. Унинг айтишича, Ёшлар иттифоқининг ҳуқуқшуноси Гўзал Турсунметова ваъда берган, бироқ бу қуруқ ваъдалигача қолиб кетган ва амалий ёрдам кўрсатилмаган. 

Ушбу айтилган фикрлар юзасидан иккинчи томон Ёшлар иттифоқидан ҳам муносабат билдирилди. Унда шундай дейилган: 

Мақолада – “Зирапча” телелойиҳасида иштирок этган Ёшлар иттифоқи вакилларидан бири Гўзал Турсунметова Хумора Иминжонова томонидан мурожаат этилса, ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлиги, бундай ваъда бир марта берилмаганлиги, лойиҳанинг финал сонида ҳам бу масала ҳал этилгани ҳақида таъкидланган. 
Ёшлар иттифоқи – “Ҳақиқатан  ҳам кўрсатув давомида ташкилот вакили томонидан Хумора Иминжоновага Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан Ёшлар масалалари бўйича имзоланган Меморандум бўйича ҳамда қандай тоифадаги ёшларга “Ёшлар кафиллиги” берилиши ҳақида тушунча берилган. Лекин, “QALAMPIR.UZ” сайти ижодкорлари мақоласидан ўрин олган видеонинг 6:22 дақиқасида “Зирапча” кўрсатуви бошловчиси томонидан фуқарога нисбатан кафиллик хати берилганлиги ҳақидаги маълумот асосга эга бўлмаган бўлиб, кўрсатув суратга олиш жараёнида кафиллик хати берилмаган (мурожаат ўрганиш ҳолатида бўлган)”. 

Хумора: – “Ёшлар иттифоқидагилар менга ваъда бермаса, одамга ишонч бермасдан, бу гапни айтмаганлари яхши эди”. 

Ёшлар иттифоқи – “вазиятни ўрганиш мақсадида Гўзал Турсунметова томонидан  кўрсатувнинг финал қисми суратга олинишидан олдин студиянинг ўзида Хумора Иминжонова ва унинг  онаси билан шахсан суҳбат ўтказилган. 2 соатлик суҳбат чоғида Хумора Иминжонованинг онаси томонидан фарзанди 15 ёшидан бери сурункали равишда ўз турар жойида яшамаслиги, уни биронта маҳаллий орган назорат қила олмаганлигини, шу сабабли қандли диабет касаллигига чалинганлиги, айни вақтда жабрланувчига бирон сўм ҳам маблағ тўлай олмаслигини билдирилган. Шунингдек, Хумора Иминжонова билан ҳуқуқий психологик суҳбат ўтказилганда, фуқаро бу йўлдан қайтиш нияти йўқлиги, суд тугагач, барибир онаси бағрида яшамаслигини билдирган. Шунга қарамасдан, Хумора Иминжонова ҳуқуқий психологик тренингларга таклиф қилинган”.

Хумора – “23 январь куни суд бўлди. Мен Ёшлар иттифоқига ҳужжат топширдим. Ариза бердим. Суд бўлганида, боришни ваъда қилишди. Суддан бир кун олдин телефон қилдим. Гўзал опа (Турсунметова – таҳр.) кейинги суд мажлисига келишини айтди. Кейинги суд мажлисида ҳам ҳеч ким келмади. Улар кўрсатувда ҳам ёрдам беришларини айтганди, кўплаб одамларга ёрдам беришганини айтишганди. Йўқ, менга ёрдам беришмади”.

Ёшлар иттифоқи – “Фуқаро Хумора Иминжонова томонидан ташкилот Юридик хизмат бўлимига 2020 йил 10 январда кафиллик сўраб мурожаат қилинган. Мазкур мурожаатни ўрганиб чиқиш давомида фуқародан турар жойидан (маҳалладан) кафолат хати ҳамда жабрланувчининг айбланувчига нисбатан эътирози йўқлиги ҳақидаги маълумотларни олиб келиб тақдим қилишини сўралган ва келиб тушган мурожаат тегишлилиги доирасида ташкилот муассислигидаги Ёш ҳуқуқшунослар Кенгашига ижро учун 2020 йил 17 январда 04-13/206-сон кузатув хати орқали юборилган. Мазкур хат Ёш ҳуқуқшунослар Кенгашига 2020 йил 21 январь куни келиб тушган ҳамда 02-07/75-сонли хат орқали, Хумора Иминжоновага бир қатор ҳужжатларни тақдим қилишни сўраб хат чиқарилган. Аммо, фуқаро юборилган хатларга муносабат билдирмаган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, фуқаро Хумора Иминжоновага кафиллик берилмаган бўлиб “Зирапча”даги Хумора кимдан норози?”  мақоласидан ўрин олган видеонинг 6:22 дақиқасида кўрсатув бошловчиси томонидан фуқарога нисбатан кафиллик хати берилганлиги ҳақидаги маълумот асосга эга эмас. Қолаверса, ташкилот вакили кўрсатув якуний қисми суръатга олиниш жараёнида иштирок этмаган (суръатга олиш ишлари кеч бошлангани сабабли студияни тарк этган)”.


Мақола муаллифи

Теглар

Хумора Ёшлар иттифоқи

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг