Зилзила қурбонлари сони 31 мингдан ошди

Олам

image

Сўнгги маълумотларга қараганда, Туркия жануби-шарқида рўй берган зилзила қурбонлари сони 31 643 нафарни ташкил этди.  Бу ҳақда Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларни бошқариш бошқармаси (AFAD)га таяниб, "TRT Haber" маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. Вайронкор зилзила қўшни давлатлар, жумладан, Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилди.

Шундан сўнг, Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга туширилди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг