Вайроналар остида бир ҳафта қолган аёл қутқарилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркиядаги зилзиладан 163 соат ўтгач, Ғозиантеп шаҳри вайроналари остидан бир аёл қутқариб олинди. Бу хақда “Анадолу” агентлиги хабар берди

Аниқланишича, қутқарув гуруҳининг ҳаракатлари натижасида Ғозиантеп шаҳри Нурдоғи ҳудудидаги қулаган бино остидан 62 ёшли Нафизе Йилмаз омон олиб чиқилган. Нафизе Йилмаз вайроналар остида қарийб бир ҳафтага яқин, яъни 6 суткаю 7 соатдан ортиқ вақт мобайнида қолиб кетган.

Агентлик маълумотларига кўра, сўнгги 22 соат ичида вайроналар тагида қолиб кетган 41 кишига ёрдам кўрсатилган.

Шу билан бирга, зилзила оқибатида Ҳатайнинг Антакя туманидаги бинолар тагида 141 соат қолиб кетган суриялик Аднан Аҳмад Амир ва унинг 4 ёшли қизи Эмиру Амир, ҳудди шу бинода 149 соат жон сақлаган 35 ёшли Мустафо Саригул, Адияман шаҳрининг Ёвуз-Салим масжиди остида 160 соат ҳаёт билан курашган 10 ёшли Айсима Балтажилар ҳам омон қолган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. Вайронкор зилзила қўшни давлатлар, жумладан, Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилди.

Шундан сўнг, Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга туширилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Туркияда содир бўлган зилзила оқибатларини бартараф этишда фаол иштирок этмоқда. Аввалроқ Ўзбекистон ФВВ ходимлари хизмат итлари ёрдамида 62 ёшли Самет Генcо ва 60 ёшли Севал Генcони қутқариб қолган эди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг