“Зики Эскишаҳар”га суд ҳукми ўқилди
3-саҳифа
−
03 Май
26566Ўзбекистонда ўтган йилнинг ноябрь ойида бошланган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари давомида қўлга олинган жиноий олам вакилларидан бири, “Зики Эскишаҳар” лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбага кўра, Умаров Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган.
Аниқланишича, судланувчи 2023 йил май ойининг охирларида Тошкент шаҳри ҳудудидаги жарлик ёқасидан 12 дона кўкнори бошоқларини топиб, уларни келгусида ўтказиш мақсадида танишига сақлаб туриш учун берган.
7 декабрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан танишининг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув давомида таркибида опий гуруҳига мансуб бўлган алколоидлар (кодеин, тебаин) мавжуд бўлган, умумий вазни 9,64 граммни ташкил қилувчи “кўкнори бошоғи” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Суд ҳукмига кўра, Лутфулла Умаров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми банди билан айбдор деб топилган ва унга 6 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилиши белгиланган.
LiveБарчаси