Зидан ва Франция терма жамоаси ўртасидаги келишув шартлари маълум бўлди
Спорт
−
18 июл 5447 1 дақиқа
“Реал Мадрид”нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан Франция миллий терма жамоасини тўрт йил давомида бошқаришга розилик берди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо маълум қилди.
Манбага кўра, томонлар июль ойида тўрт йиллик шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Зидан мураббийлар штаби таркибини ҳам шакллантириб бўлган. Унинг раҳбарлигида Франция терма жамоаси 2028 йилги Европа чемпионати ва 2030 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши кутилмоқда.
Зидан 2012 йилдан буён Франция терма жамоасини бошқариб келаётган ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин лавозимини тарк этадиган Дидье Дешам ўрнини эгаллайди. Дешам бошчилигида “кўклар” 2018 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан, шунингдек, 2022 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда 2016 йилги Европа чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритган. Ўйинчи сифатида эса Зидан ва Дешам Францияни 1998 йилги Жаҳон чемпионати ва 2000 йилги Европа чемпионатида чемпионликка олиб чиққан.
Малумот учун, 54 ёшли Зинедин Зидан “Реал Мадрид”ни икки марта – 2016-2018 ва 2019-2021 йилларда бошқарган. У клуб билан уч марта UEFA Чемпионлар лигаси, икки марта Испания чемпионати (Ла Лига), икки марта Испания Суперкубоги, икки марта UEFA Суперкубоги ҳамда икки марта FIFA клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.
Live
Барчаси