Зидан нима учун МЮ мураббийи бўлмагани аниқ бўлди
Спорт
−
09 Сентябрь
4514“Реал”нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан инглиз тили билан боғлиқ муаммолар туфайли “Манчестер Юнайтед”да мураббийлик қилиш таклифини рад этган. Бу ҳақда мураббий “L'Equipe” нашрига берган интервьюсида айтди.
ОАВ “қизил иблислар” бошқарувидаги Эрик тен Хагнинг ўрнини босувчи потенциал номзодлардан бири сифатида айнан франциялик мутахассисни тилга олмоқда.
“Мен инглиз тилини тушунаман, лекин уни тўлиқ билмайман. Маълум бир давлат тилини билмай туриб, ўша давлат жамоасини бошқараётган мураббийлар ҳақида эшитганман, лекин мен турли тамойиллар асосида ишлайман. Ғалабалар жуда кўп таркибий қисмлар ва глобал контекстга эга. Шунинг учун мен ғалаба қозонишим учун нима кераклигини биламан”, дейди Зидан.
Маълумот учун, Зидан “Реал Мадрид” билан уч карра Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. 52 ёшли мутахассис 2021 йилдан буён ишсиз.