Зидан 150 миллион евролик таклифни рад этди

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби “Реал”нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зиданга икки йиллик иш учун 150 миллион евро таклиф қилди, бироқ франциялик мутахассис бу таклифни рад этди. Бу ҳақда “Foot Mercato” хабар берди.

Манбага кўра, Зидан Европанинг топ 5 лигаси клубларидан таклиф кутмоқда. У 2021 йилда “Реал”ни тарк этганидан кейин ҳамон  ишсиз юрибди.

“Ал-Наср” Саудия Арабистони чемпионатида 28 турдан кейин 63 очко билан 2-ўринда бормоқда. Риёд клубини вақтинча хорватиялик Динко Еличич бош мураббий сифатида бошқармоқда. Еличич аслида “Ал-Наср”нинг ёрдамчи мураббийи ҳисобаланди. 

Таъкидлаш жоиз, португалиялик футболчи Криштиану Роналду “Ал-Наср” сардори ҳисобланади. Зинедин Зидан Роналду билан “Реал Мадрид”да бирга ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Зинедин Зидан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг