“Жусан” да олиб келинган 14 нафар шахс устидан суд бошланди
World
−
22 October 2019 8019 1 minute
Қозоғистон пойтахти Нур Султонда Суриядан қайтган 14 нафар қозоғистонликнинг иши бўйича суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда.
Уларнинг барчаси Қозоғистонда тақиқланган ИШИД террорчилик ташкилоти тарафдорлари сифатида содир этилган оғир жиноятларда айбланмоқда.
Иш материалларига кўра, судланувчилар "Жусан" махсус операцияси пайтида ўз Ватанларига қайтарилган. Тахминларга кўра, улар "ИШИД" террорчилик ташкилоти сафида бўлган.
Нашрнинг хабар беришича, қозоғистонликлар террорчилик фаолиятида айбланмоқда ва улар террорчилик ҳаракатини ёллаш ва ташвиқот билан шуғулланган. Судланувчилардан бири ҳозирда касалхонада ётоқда. У видеоконференциялар орқали ушбу жараён иштирокчиси бўлди.
Таъкидлаш жоизки, бир неча босқичда ўтказилган "Жусан" махсус операцияси давомида 595 қозоғистонлик қайтарилган. Уларнинг 400 дан ортиғи вояга етмаганлардир.
Ҳозирда 10 нафар эркак ва 5 аёл террорчилик ташкилотида қатнашгани учун турли муддатларга ҳукм қилинган.
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November