Журналистлар уюшмаси раиси ўзгарди

Жамият

image

Журналист ва шоир Шуҳрат Орипов Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақдаги қарор Журналистлар уюшмаси бошқарувининг 6 мартдаги йиғилишида қабул қилинди.

Маълумот учун, Шуҳрат Орипов 1981 йили Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

“Мен асли одаммас, ёр эдим”, “Шом товуши” китоблари нашр этилган.

15-Халқаро туркий шеърият фестивали иштирокчиси (2022 йил). “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Тайинловга қадар Бизнесни ривожлантириш банки матбуот хизмати бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган Холмурод Салимов уюшма раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган. У собиқ раис Олим Ўсаров администрацияга ўтгандан кейин уюшма раиси вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ журналист, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси лавозимидан озод этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Журналистлар уюшмаси Шуҳрат Орипов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг