Журналист ва ёзувчи Борис Голендер вафот этди

Маданият-санъат

image

Таниқли тарихчи, ўлкашунос, журналист ва ёзувчи Борис Голендер 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент тарихига доир публицистик мақолалари, пойтахтнинг тарихий обидалари, маданий  асраш йўлидаги фидойилиги учун Борис Анатольевични “Эски Тошкентнинг посбони” деб аташган.

Борис Голендер 1947 йилда Тошкентда туғилган. Тошкент Давлат университетини тамомлаган. У бутун умрини тарих ва ўлкашунослик билан боғлаган. Ўзбекистон тарихи ва маданиятига бағишланган 100 дан ортиқ китоб ва мақолалар, шунингдек, сайёҳлик қўлланмаларининг муаллифидир.

Унинг 2007 йилда нашр этилган “Менинг жаноб тошкентликларим” китоби ўлкашунослар ўртасида жуда оммалашган бўлиб, бу китоб турли даврларда яшаган шаҳар аҳолиси – алломалар, шоирлар, машҳур тижорат вакиллари, матбуот аҳли ва актёрларгача – барчаси ҳақида ҳикоя қилади. Бир неча ой аввал у ўзининг “Улфат: Ўзбекистон нақшлари” китобини якунлаган эди.

Борис Голендер узоқ йиллар давомида Тошкентдаги Сергей Есенин уй-музейида ишлаган, у ерда маърузалар ўқиган. Унинг меҳнати туфайли пойтахтнинг кўплаб аҳолиси ва меҳмонлари шаҳарни янгича нигоҳ билан кашф этган.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ёзувчи ва таржимон Бобохон Муҳаммад Шариф 77 ёшида вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

вафот этди Журналист ёзувчи Борис Голендер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг