Жўрабек Мирзамаҳмудов Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди

Жамият

image

Жўрабек Мирзамаҳмудов Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори 3 ноябрь куни қабул қилинган.

Президентнинг 3 ноябрдаги бошқа қарори билан Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари ва “Ўзатом” агентлиги директори лавозимлари ажратилган.

Жўрабек Мирзамаҳмудов 2018 йил июнидан “Ўзатом” агентлигини бошқариб келаётган эди. 2019 йилнинг февраль ойида “Ўзатом” раҳбари сифатида энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди

Жўрабек Мирзамаҳмудов (1979 й. т.) 2001 йилда “Умид” жамғармаси гранти асосида АҚШдаги Алабама университетини, 2005 йилда эса Тошкент кимё технологиялари институтини тамомлади.

Мирзамаҳмудов аввал Вазирлар Маҳкамаси Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш ахборот-таҳлил департаменти мудири бўлиб ишлаган. “Ўзкимёсаноат” бошқаруви раисини ўринбосари ва иқтисодиёт вазири ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. 2018 йил июнидан “Ўзатом” агентлигини бошқариб келаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жўрабек Мирзамаҳмудов

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг