Жўрабек Қозоғистонда чемпионга айланди
Спорт
−
29 Сентябрь 2019 4366 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида эркаклар ўртасида мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи турнир якунланди.
Мусобақанинг финал баҳсида ўзбекистонлик Жўрабек Каримов мезбон теннисчи Бебит Жукаевга қарши кортга чиқди.
1 соат 49 дақиқа давом этган ўйинда Жўрабек рақибини 7:5, 6:3 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақа чемпионига айланди.
Қайд этиш керакки, Жўрабек Каримов мусобақа давомида ўзидан рейтинги юқори бўлган теннисчиларни мағлуб этди. Жўрабек турнирда Швейцария, Грузия, Россия ва Қозоғистоннинг икки теннисчисини мағлуб этишга муваффақ бўлди.
У айни пайтда жаҳон рейтингида 873-ўринни эгаллаб турибди. Ушбу ғалабадан сўнг у рейтингда яхшигина кўтарилади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025