Жума намозида одамларни ўлдирган шахсга энди террорчилик айблови қўйилди

Олам

image

Янги Зеландияда жума намозидан сўнг масжидда одамларни отиб ташлаган Брентон Таррантга террорчилик бўйича айблов эълон қилинди. Бу ҳақда Янги Зеландия полицияси хабарида айтилган.

Қайд этилишича, Брентон Таррантга нисбатан қотиллик ва суиқасд қилишга уриниш айблови ҳам қўйилган. Умумий ҳисобда унга нисбатан 92 та айблов эълон қилинган. Полиция ўзгаришлар ҳақида мудҳиш фожиада ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва жабрланганларни хабардор қилган.

“Reuters” агентлигининг таъкидлашича, Янги Зеландияда илк бор террорчилик айблови эълон қилинган. Шу билан бирга, бу йўналишдаги қонунлар мамлакатда 2002 йилдан амал қила бошлаган. Бу тур қонунлар 2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир бўлган терактлардан кейин қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг, 15 март куни Янги Зеландияда жума намозидан сўнг икки масжидда террор ҳаракати амалга оширилди. Австралиялик 28 ёшли Брентон Таррант томонидан уюштирилган террор оқибатида жами 50 киши ҳаётдан кўз юмган.


Мақола муаллифи

Теглар

теракт Янги Зеландия

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг