Ваҳшийлик! Жума намози вақтида мусулмонлар ўққа тутилди
Олам 15 Март 13:52 32870

Бугун, 15 март куни Янги Зеландияда маҳаллий вақт билан 1:40 ларда жума намозидан сўнг икки масжидда террор ҳаракати амалга оширилди. Тўртта террорчи томонидан амалга оширилган дея тахмин этилаётган бу хунрезлик, бир террорчининг боши қисмига ўрнатилган камера ёрдамида тасвирга туширилган ва Facebook ижтимоий тармоғида жонли намойиш этилган. Кейинчалик бу видео бошқа тармоқларда ҳам тарқаб кетган.

Янги Зеландия бош вазири Жакенда Ардерн масжидга қилинган ҳужум ҳақида махсус баёнот берар экан, CCN телеканалига берган интерьвюсида бу ҳужумни бутун инсониятга қилинган террористик зарба дея баҳолади.

Охирги маълумотларга кўра, террорчилар фақатгина масжидларга ҳужум уюштирмаган. Улар кўчада ва хиёбонда ҳам бир нечта одамларни отиб ўлдирган. Ҳозирги пайтда ўлдирилганлар сони 40 тадан ортганлиги айтилмоқда.

Хабарларга кўра, бир террорчи полиция томонидан қўлга олинган. Бу австралиялик 28 ёшли Брентон Таррант эканлиги айтилмоқда.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 572
Рейтинг: 3.1