ЖССТ яқин ҳафтада коронавирус келиб чиқиши ҳақида янги маълумот беради
Олам
−
15 Февраль 2022
6716Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан тузилган SARS-CoV-2 келиб чиқишини ўрганувчи Янги хавфли патогенлар бўйича илмий маслаҳат гуруҳи яқин ҳафталарда ўз ишининг натижаларини эълон қилади. Бу ҳақда ЖССТнинг Европа бўлими раҳбари Ханс Клюге маълум қилди.
“Ўтган йилнинг октябрь ойида ЖССТ янги патогенларнинг келиб чиқиши бўйича илмий маслаҳат гуруҳини тузди. У етти марта йиғилди ва биз келгуси ҳафталарда баъзи натижалар ёки тавсияларни кутмоқдамиз”, дейди Клюге.
Унинг таъкидлашича, гуруҳ SARS-CoV-2 нинг келиб чиқиши масаласи, шунингдек, янги патогенларнинг пайдо бўлишини аниқлаш учун махсус тизим устида ишламоқда.
Маълумот ўрнида, ўтган йили ЖССТ Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус Янги патогенларнинг келиб чиқиши бўйича илмий маслаҳат гуруҳи ташкил этилганини эълон қилган, унинг таркибига турли мамлакатлар, жумладан, Россия, Буюк Британия, Германия, Хитой, Ҳиндистон ва бошқалардан 27 киши киритилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь