ЖССТ ядровий қурол қўлланилишига тайёргарлик кўрмоқда
Олам
−
18 Март 8493 2 дақиқа
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ядровий ҳодиса хавфини Яқин Шарқдаги можаро ривожланишининг сценарийларидан бири сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Politico” хабар берди.
“БМТ ходимлари Эроннинг ядровий объектларига берилган зарбалар оқибатларини кузатиб бормоқда ва радиация хавфига қарши “юқори шайлик” ҳолатини сақлаб турибди”, дейди ЖССТнинг Шарқий Ўрта ер денгизи бўйича минтақавий директори Ҳанан Балхи.
Ташкилот ядровий ҳодиса юз берган тақдирда ходимлар учун йўриқномаларни, жумладан, саломатлик учун хавфларни баҳолаш ва аҳолини ҳимоя қилиш чоралари бўйича тавсияларни янгиламоқда.
“Ходимлар ядровий ҳодисага, жумладан, ядровий объектга ҳужум қилиниши ёки қурол қўлланилишига тайёр”, дейди Балхи.
Унинг сўзларига кўра, зарар минтақага ва бутун дунёга таъсир қилиши мумкин, оқибатлари эса ўн йиллаб сезилади. Мисол тариқасида у 1986 йилдаги Чернобиль АЭС ҳалокати ҳамда 110 мингдан 210 минггача одам ҳалок бўлган Хиросима ва Нагасакининг ядровий бомбардимон қилинишини келтириб ўтган.
Нашрнинг ёзишича, АҚШда ядровий қурол қўлланилиш хавфлари муҳокама қилинмоқда. АҚШ Президенти Дональд Трампнинг сунъий интеллект масалалари бўйича маслаҳатчиси Дэвид Сакс “Исроил томонидан можаронинг кучайиши ва ядровий қурол қўлланилиши мумкинлигидан” хавотирда эканини билдирган. Трампнинг ўзи эса бундай тахминларни рад этиб “Исроил бундай қилмайди”, деб баёнот берган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июнь ойида АҚШ ва Исроил Эроннинг Фордо, Исфаҳон ва Натанздаги ядровий инфратузилма объектларига зарбалар берган эди. Давлатлар жорий ҳарбий амалиёт доирасида ядровий объектларга зарба беришда давом этмоқда.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март