ЖССТ Вьетнамда аниқланган коронавируснинг тажовузкорлиги борасида фикр билдирди
Олам
−
29 Июль 2020
9443Вьетнамнинг Дананг шаҳрида аниқланган ва яна да юқумли экани айтилган коронавируснинг янги штаммидан хавотирланишга ўрин йўқ. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакилининг Вьетнамдаги вакили Кидун Парк вируснинг бу штамми ҳам бошқаларидан хавфли эмаслигини маълум қилди.
“Бизга шу маълумки, вируснинг юқумлилиги ва у келтириб чиқарадиган касалликнинг оғирлиги ўзгармаган. Ҳозиргача вирус билан юз берган мутация унинг юқумлилиги ва касалликнинг оғирлигига сабаб бўлгани юзасидан ҳеч қандай факт йўқ”, деган Парк.
Эслатиб ўтамиз, 27 июль куни Вьетнамнинг Дананг шаҳридаги учта шифохонада коронавируснинг янги штамми аниқланганди. шундан сўнг шифохоналар карантинга ёпилиб, мамлакатнинг бошқа ҳудудларида Дананг шаҳрида бўлган барчани 14 кунга карантинга олиш белгиланди.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Вьетнам Хитойнинг шундоққина “биқини”да жойлашган бўлса-да, бутун эпидемия давомида атиги 446 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 369 нафари соғайган ва биронта бемор вафот этмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь