ЖССТ Ўзбекистонни безгакдан ҳоли давлат деб тан олди
Жамият
−
05 Апрель 2019
4305Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмановга ЖССТнинг безгак касаллигини элиминация қилган давлат мақомини тасдиқловчи сертификатини тақдим этди
Тадбир давомида Лиан Куппенс хоним Ўзбекистон сўнгги йилларда ҳудудни безгакдан холи қилиш борасида катта қадам ташлаганини қайд этиб, буни улкан ва тарихий ютуқ сифатида эътироф этди.
Бу натижага эришиш учун Ўзбекистонда шифокор, санитария ва эпидемиология тизими мутахассислари томонидан безгакка қарши курашиш билан боғлиқ кенг кўламли иш олиб борилди. Мақсадли тадбирлар ўтказилиши натижасида мамлакатда сўнги йилларда безгакнинг маҳаллий қайд этилиши умуман кузатилмаган.
Табиийки, безгак элиминацияси бўйича ҳалқаросертифат олган ҳар бир давлат эришилган натижани сақлаб қолиш учун барча комплекс чора тадбирларни давом эттириш мажбуриятини олади. Мамлакатимизда ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2017 йилда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2017 –2021 йилларда безгакнинг қайта тикланишини олдини олиш бўйича миллий стратегия асосида бошқа вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда иш олиб боради.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2017 йилда Ўзбекистонда қизамиқ ва қизилча касаллиги элиминация қилинганини халқаро миқёсда эътироф этган бўлса, эндиликда эса Ўзбекистон безгакнинг маҳаллий қайд этилишидан холи ҳудуд сифатида тан олди.
LiveБарчаси